Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Гурбангули Бердимуҳамедов доривор ўсимликлар ҳақида янги китоб ёзди
10.10.2021 13:31,  
77

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг «Туркманистоннинг доривор ўсимликлари» илмий-энциклопедик асарининг 13-жилди нашр этилди.

Давлат бошлиғи навбатдаги ҳукумат йиғилишида тўпламнинг янги жилдини тақдим этди, дея хабар беради Туркманистон давлат ахборот агентлиги.

Янги китобнинг чиқарилиши соғлиқни сақлаш ходимлари ва тиббиёт саноати ходимлари кунига тўғри келади, дея таъкидлаган мамлакат раҳбари. 

Бердимуҳамедов Бош вазир ўринбосари Сапардурди Тойлиевга байрамда шифокорларга янги нашрнинг уюшган ҳолда тақдим этилишини таъминлашни топширган.

Бу Бердимуҳамедовнинг 2021 йилда ёзган учинчи китобидир. Бу йил у Ашхобод шаҳрининг 140 йиллиги ва Туркманистон мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб ҳам асарлар ёзган. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан