Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ғузор туманида қуёш фотоэлектр станцияси лойиҳаси бўйича тендер бошланди
6.01.2022 09:00,  
52

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги Ғузор туманида қуввати 300 МВтгача бўлган қуёш фотоэлектр станциясининг (ҚФEС) қурилиши лойиҳаси доирасида мустақил электр энергиясини ишлаб чиқарувчилар (инвесторлар – ишлаб чиқарувчилар) учун тендер (талабларга мувофиқлик сўрови - RFQ) босқичи бошланганлигини эълон қилади.

Ушбу лойиҳа Ўзбекистон ҳукумати томонидан Осиё тараққиёт банки (ОТБ) кўмагида амалга оширилаётган умумий қуввати 1 ГВт бўлган ҚФEСларни қуриш дастури доирасидаги иккинчи лойиҳа ҳисобланади.

Дастур Ўзбекистон Энергетика вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан амалга ошириляпти.

Мазкур Дастур қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни ривожлантириш ва 2030 йилга қадар мамлакатимизда электр энергиясига ўсиб бораётган талабни қондириш учун 7 ГВтгача қуёш энергиясини ишлаб чиқариш бўйича Стратегиянинг асосий таркибий қисмларидан биридир.

Танлов ғолиби томонидан Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида 300 МВтгача қувватга эга ҚФEСни лойиҳалаштириш, молиялаштириш, 25 йил давомида фойдаланиш ва техник хизмат кўрсатишни амалга оширилиши кутилади.

Лойиҳа доирасида инвестор лойиҳа ер майдони ёнида жойлашган 500 кВ кучланишли Ғузор подстанциясигача электр узатиш тармоғини ҳам қуриши керак бўлади.

Ушбу лойиҳа ОТБ билан юқорида келтирилган қўшма дастур доирасидаги биринчи лойиҳада – 457 МВт қувватга эга Шеробод ҚФEСни қуришда қўлланилган илғор халқаро амалиётга мувофиқ амалга оширилади.

Лойиҳа халқаро миқёсда тан олинган моделли давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида, малакали хусусий инвестор – ишлаб чиқувчини жалб этиш ва танлаш мақсадида амалга ошириляпти.

Тендер «талабларга мувофиқлик сўрови» (RFQ) босқичида иштирок этиш учун барча манфаатдор томонлар Сўров ҳужжатини юклаб олишлари ва тендерда иштирок этишлари мумкин.

Аризаларни қабул қилиш муддати 2022 йилнинг 30 март куни соат 18:00га (Тошкент вақти билан) қадар давом этади.

Таъкидлаш лозимки, ОТБ Ўзбекистон Республикаси энергетика соҳасида амалга оширилаётган муҳим ислоҳотларни илгари суриш, шунингдек, мамлакатимизда қуёш энергиясидан фойдаланишни ривожлантиришда фаол иштирок этмоқда. ОТБ экспертлари 2014 йилда қуёш энергетикасини ривожлантириш бўйича «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқишда, Ўзбекистон Республикасида қуёш салоҳиятини баҳолаш бўйича бир қанча тадқиқотларни амалга оширишда иштирок этди. Умумий қуввати 1 ГВт бўлган ҚФEС қуриш дастури доирасида Ўзбекистон ҳукуматининг талабларига биноан халқаро стандартлар асосида тендер савдоларини ўтказиш учун ОТБнинг консалтинг хизматлари жалб қилинади, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан