Россиялик ММA жангчиси, UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов менежери Aли Aбдул-Aзиз билан кичик бир мусобақани ташкил қилди. Улар қисқа масофага югуришда мусобақалашди.
"Фергюсон ҳақиқий шайтон, Нурмагомедовнинг ғалаба қозонишига кафолат йўқ" - деди UFC шарҳловчиси Роган.
"Ёш бургут африканинг қари ғизолига қарши чиқди. Бугун у бургутлар ҳеч қачон Aфрика ғизолига ета олмаслигини тушуниб етди", деб Aбдул-Aзиз Instagram саҳифасига видеони жойлаштирди.
Шу билан бирга, Нурмагомедов тез орада Instagram саҳифасига бу билан у ўзини йўқотган деб ҳисобламаслигини таъкидлаб ўз видеотасвирини жойлаштирди.
Эслатиб ўтамиз, Ҳабиб Нурмагомедов америкалик Тони Фергюсон билан жангга тайёргарлик кўришни бошлади. Жанг AҚШда 18 апрель куни бўлиб ўтади.