Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳабиб Нурмагомедовнинг отаси коронавирусдан вафот этди
3.07.2020 16:38,  
875

Аввалроқ, россиялик спортчи Хабиб Нурмагомедовнинг отаси ва устози коронавирус юқтириб олганини маълум қилган эдик.

Абдулманап Нурмагомедов 24 апрел куни Махачқаладаги касалхонада ётқизилган. Унга вирусли пневмония ташхиси қўйилган, аммо дастлабки кунларда у ўзини яхши ҳис қилган. Ҳатто шифокорлар унга қаттиқ ётишни буюрганларида ҳам у машқлар бажарган.

Кейин унинг аҳволи бироз ёмонлашади ва Нурмагомедов умумий реанимацияга ўтказилади. Шифокорларнинг таъкидлашича, Абдулманап коронавирус тестини ўтказишдан бош тортган.

3 май куни у инфарктга учраб, аҳволи кескин ёмонлашган эди. У операция ўтказди, ECMO қурилмасига уланди ва тиббий уйқуга кирган ҳамда ҳолати ўта оғирлигича қолаётган эди.

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ўзининг Telegram каналида хабар беришича, Ҳабиб Нурмагомедовнинг отаси Абдулманап Нурмагомедов вафот этди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан