Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳабиб ва Фергюсон ўртасидаги жанг оқшомида ўзбекистонлик Маҳмуд Муродов ҳам октагонга чиқади
13.02.2020 14:34,  
575

Ўзбекистонлик MMA спортчиси Маҳмуд Муродов ўзининг UFC’даги учинчи жангини 18 апрель куни ўтказади. Бу ҳақида спортчининг ўзи Инстаграм саҳифасида маълум қилди.

«Ассалому алайкум ҳаммага. Мен кейинги жанг бўйича шартномага имзо чекдим. Навбатдаги жанг АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрининг Бруклинида бўлиб ўтади. Жанг санаси эса 18 апрель. Иншааллоҳ, навбатдаги ғалабани бирга нишонлаймиз. Бизни қўллаб-қувватлаб турган барчага раҳмат. Биргаликда тарих ёзамиз. Алҳамдулиллоҳ», деб ёзди Маҳмуд Муродов.

18 апрель куни (Тошкент вақти билан 19 апрель куни сахар) UFC 249 мусобақаси бўлиб ўтади. Кечанинг асосий жанги эса Ҳабиб Нурмагомедов ҳамда Тони Фергюсон ўртасида кечади. Муродов эса кеча андеркардида жанг қилади.

Маълумотларга кўра, 30 ёшли Муродовнинг (24-6 ММA, 2-0 UFC) рақиби, 29 ёшли америкалик нокаутчи Карл Роберсон (9-2 ММA, 4-2 UFC) бўлиб, сўнгги жангда россиялик томошабинлар эсида яхшигина қолди. Москвада бўлиб ўтган UFC турнирида, илгари мағлуб бўлмаган россиялик Роман Копиловни бўғиш услуби билан мағлуб этганди.

"Ҳамма мени уйда жанг қилишимни хоҳларди! Хўш, қабул қилиб олинг! 18 апрель, Бруклин, Нью-Йорк!", деб тасдиқлади Карл Роберсон.

Эслатиб ўтамиз, Маҳмуд Муродов охирги марта декабрь ойида Вашингтондаги UFC турнирининг учинчи раундида америкалик Тревор Смитни ажойиб тарзда нокаутга учратган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан