Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳафта давомида илиқ об-ҳаво сақланиб қоладими?
2.12.2019 15:05,  
681

Ўзгидрометнинг хабар беришича, ҳафтанинг асосий қисмида республикамизда жуда илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳарорат фони кечаси 4-9 даража, кундузи 14-19 даража атрофида бўлади. Ёғингарчилик бўлмайди.

Ҳафтанинг охирига бориб, жума ва шанба кунлари Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи томондан нисбатан салқин ва нам ҳаво оқимларининг кириши кутилмоқда.

Ўзбекистон бўйича ҳавонинг булутлилиги ортиб, айрим жойларда ёғингарчилик бўлиши мумкин. Шамолнинг тезлиги кучайиб, секундига 15-20 метрга етади. Кундузги ҳарорат 7-12 даража илиққача тушади, кечаси 2-7 даража илиқ атрофида бўлади, бундай ҳарорат иқлимий меъёрларга яқин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан