Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳафта суратлари: Украина самолёти ҳалокати, Мелбурннинг тутундан хиралашган осмони, “Бишва Ижтимо” маросими
15.01.2020 10:34,  
389

Бангладешда “Бишва Ижтимо” маросими якунланди, Эрон 1979 йилда юз берган Ислом инқилобидан буён илк марта АҚШга  бевосита ҳужум қилди, Теҳронда Украинага қарашли самолёт Эрон ракетаси билан уриб туширилди, Астралияда ўрмон ёнғинлари, Чилида аксилҳукумат намойишлар давом этяпти. Қароргоҳи Лондонда жойлашган The Guardian нашри ўтган ҳафта бутун дунёда содир бўлган шу ва бошқа воқеаларнинг ўз наздидаги энг муҳимларига диққат қаратди.

5-авиация эскадронининг иккинчи даражали зобити Даррел Роу ўрмон ёнғинларидан жабрланган ҳудуд аҳолисини кўчириш учун амалиётга тайёрланмоқда. Австралия, Омео шаҳри атрофи. 

Сантягодаги Сан-Франциско де Борха черковига намойишчилар томонидан ўт қўйилганидан кейин полиция билан тўқнашувлар юз берди. Чилида мамлакат президенти Себстян Пинерага қарши намойишлар янги йилда ҳам давом этяпти. 

“Украина Халқаро Ҳаво йўллари”га қарашли PS752 рейси 2020 йил 8 январ тунида Теҳрон яқинида ерга қулади. Қурбонларнинг Канададаги яқинлари Торонтода мотам шамларини ёқмоқда. 

Россиянинг Ухта шаҳридаги нефтни қайта ишлаш заводида ёнғин келиб чиқди.

Марокаш ва Бангладешдан бўлган ва Европага етиб олиш учун йўлга чиққан муҳожирлар Ўрта ер денгизида, одамлар билан тўлиб-тошган ёғоч қайиқларда ўзларига ёрдам келишини кутяпти. Ливия соҳиллари яқинида Испанияга қарашли Open Arms кемаси уларга ёрдамга етиб келди.

Австралиянинг Кенгуру оролидаги Парндана шаҳарчаси атрофидаги қўй фермаси. Узоқдан ўрмон ёнғинларидан ҳосил бўлган йирик тутун ёпирилиб келяпти.

Эрон пойтахти Теҳрондан Украина пойтахти Киев шаҳрига PS 752 рақами билан парвозни амалга ошираётган, бортида 176 йўловчи, шу жумладан, 9 экипаж аъзоси бўлган Boeing 737-800 самолёти 2020 йил 8 январ куни маҳаллий вақт билан соат 6:12 да Имом Ҳумайний халқаро аэропортидан ҳавога кўтарилган ва орадан 2 дақиқа ўтиб, аэропорт яқинидаги Паранд мавзесида қулаб тушди. Дастлабки уч кун давомида самолёт ҳалокатига “техник носозлик” сабаб бўлгани айтилган бўлса, 11 январга келиб Эрон ҳукумати ўз ҳарбийларининг хатоси ҳалокатга сабаб бўлганини тан олди. Мамлакатда шу воқеа сабаб намойишларнинг янги тўлқини бошланди.

Венесуэла мухолифати раҳбари Хуан Гуайдо Миллий ассамблея биноси атрофидаги панжаралардан ошиб ўтиб, ичкарига киришга уринмоқда. Полиция мухолифатчи депутатларни парламент биносига киришига тўсиқ қўйди. Натижада аксарият мухолифатчилар ташқарида қолиб кетиб, парламент раисини сайлашда иштирок этолмади. Бир йил давомида парламентга бошчилик қилиб келган Гуайдо шу тарзда ўз лавозимидан маҳрум бўлди. Мамлакатда қарийб бир йилдан бери қўшҳокимиятчилик ҳукм суради: амалдаги президент Николас Мадурога қарши қўзғалган намойишлар манзарасида ўтган йил 23 январда Хуан Гуайдо ўзини президент деб эълон қилганди.

Саудия Арабистонининг Рума ҳудудида сотувга қўйилган туя подасини узоқ-яқиндан келган харидорлар ўраб олди. 

Фаластинлик Абу Амрнинг оиласи Исроил ҳаво ҳужумларидан вайрон бўлган Ғазодаги уйи харобалари устида ўтириб овқатланяпти. 

Wikileaks сайти асосчиси, австралиялик журналист Жулиан Ассанж Вестминстер судини тарк этяпти. Қарийб 7 йил давомида Лондондаги Эквадор элчихонасида яшаган журналист 2019 йил 11 апрелда полиция томонидан қўлга олиниб, ҳозирда муқаддам унга эълон қилинган айбловлар бўйича суд жараёнида қатнашяпти.

АҚШ аскарлари ва журналистлар Ироқнинг Анбар вилоятидаги Америкага қарашли Айн Ал-Асад ҳаво базасининг зарарланган жойларини кўздан кечиряпти. Ўтган ҳафта, 2020 йил 8 январга ўтар кечаси Эрон бу ҳарбий ҳаво базасига ракета зарбаси берди ва ушбу ҳаракати билан генерал Қосим Сулаймонийнинг ўлими учун ўч олганини билдирди. Эрон ракета зарбаларидан “80 нафар Америка аскари ҳалок бўлгани”ни даъво қилди. Аммо кейинчалик маълум бўлишича, биронта ҳам АҚШ ҳарбийси бу ҳужумдан жабланмаган, фақат баъзи иншоотлар зарар кўрган. Ундан ҳам қизиғи, Эрон ракета зарбаси беришидан бир соат олдин бу ҳақда Ироқ ҳукуматини огоҳлантирган, бу эса АҚШ ҳарбийларига хавфсиз жойга кўчиб ўтиш учун етарли бўлган

17 нафар муҳожир муслима Мянманинг Ракҳайн штати пойтахти Ситведаги вақтинчалик лагерга қайтяпти. Улар 2018 йил 15 декабрда мамлакат шарқидаги Кавсанг тумани қирғоқларига етиб борган вақтда ҳисбга олинган эди. Мянмада этник озчилик саналган Роҳинжа мусулмонлари мунтазам равишда диний ва сиёсий камситишларга учраб келади, ҳукумат уларни фуқароликдан маҳрум этган ва “хорижлик муҳожирлар” деб атайди. Ваҳоланки, Роҳинжа мусулмонлари Мянмадаги бошқа этник гуруҳлар каби бир неча асрлардан буён шу тупроқларда яшаб келади. 

Эфиопиянинг Сомали минтақавий штати маркази Жижига атрофидаги қот фермаси эгаси ерига ҳужум қилган чўл чигирткаларини тутишга уринмоқда. . Қот (инглиз тилида khat) – Африка бурни ва Арабистон яриморолининг жанубида қадимдан етиштириб келинган ўсимлик. Дарахт ва бута шаклида учрайди, баргини чайнаб истеъмол қилинади. Бу ҳудудларда яшовчи маҳаллий аҳоли уни тинчлантирувчи ва кайф берувчи восита сифатида ишлатиб келган. Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти 1980 йилда қотни “таркибида фаол гиёҳванд модда” бор дея таснифлаган, уни доимий истеъмол қилиш руҳий қарамликка сабаб бўлишини айтган. Ҳозирги кунда бу ўсимлик асосана Яман, Сомали, Эфиопия, шунингдек, Мозамбик, Свазиленд ва Жанубий Африка Республикасида йирик плантацияларда етиштирилади. Баъзи кузатувчиларга кўра, Ямандаги қашшоқликка айнан аҳолининг қот истеъмолига ружу қўйгани сабаб бўлган.   

“Француз ўргимчак одами” дея танилган Алан Роберт Парижнинг Ла Дефенс бизнес туманидаги Тотал минорасига кўтарилмоқда. Унинг бу галги чиқиши ижтимоий мазмунга эга: Алан бутун мамлакат бўйлаб пенсия ислоҳотларига қарши бўлаётган ишчилар намойишларининг 40-кунида уларни қўллаб-қувватлаш учун шу ишга қўл урди.

Валлаби сабзи еяпти. Австралиянинг Янги Жанубий Уэлс штатида сўнгги ойларда тўхтамаётган ўрмон ёнғинлари сабабли ёввойи ҳайвонлар қирилиб кетмаслиги учун улар йиғиладиган ҳудудларга самолёт ва вертолётларда тонналаб сабзи ва картошка ташланяпти.

Ишчилар Сингапурдаги Эспланада театри томини техник кўрикдан ўтказмоқда. 

Австралиянинг Мелбурн шаҳри осмони ҳам ўрмон ёнғинлари туфайли хира тусга кирди. 

Бишва Ижтимо” (“Жаҳон анжумани”) маросимидан қайтаётган одамлар. Бу маросим Бангладеш пойтахти Дакка яқинида, Тураг дарёси бўйидаги Тонги шаҳрида, ҳар йили январ ойининг дастлабки ўн кунлигида ўтказилади. Унга йиғилган одамлар биргаликда намоз ўқийди, Қуръон тиловати ва маърузачиларнинг нутқларини тинглайди. Бу маросим мусулмонларнинг бир вақтда бир жойга йиғилиши сонига кўра ҳаждан кейин иккинчи ўринда туради, унда тахминан 5 миллион киши қатнашади. “Бишва Ижтимо”га келувчиларнинг аксари Бангладешнинг ўзидан, 20 000 - 50 000 киши эса 150 га яқин хориж давлатларидан ташриф буюради. Уч кунлик йиғилиш носиёсий кўринишда бўлиб, у Бангладешда 1967 йилдан бери “Таблиғи Жамоат” диний ҳаракати томонидан мунтазам ўтказиб келинади. Ҳукумат бу маросимга келувчилар чодир тикиши учун 160 акр (0,65 км кв) ер ажратган

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан