Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳафта суратлари: Байрутда намойиш, Brexit машмашаси, Туркия-Сурия можароси
22.10.2019 18:21,  
194

Ўтган ҳафта дунёнинг турли нуқталаридаги намойишлар, Туркиянинг Сурия ҳудудидаги юриши давом этиши, Брексит масаласида ҳамон тўхтамаётган музокаралар, Барселонада икки йил олдингидек кенг миқёсдаги норозилик ҳаракатлари билан эсда қолди. Қароргоҳи Ню-Йоркда жойлашган AP – Associated Press халқаро агентлиги ўтган ҳафта бутун дунёда содир бўлган шу ва бошқа воқеаларнинг ўз наздидаги энг муҳимларига диққат қаратди.

Чапдан ўнгга АҚШ Демократик партиясининг президентликка эҳтимолий номзодлари: Конгресс депутати Тулси Габбард, бизнесмен Том Стейер, сенатор Кори Букер, сенатор Камала Ҳаррис, сенатор Берни Сандерс, собиқ вице-президент Жо Байден, сенатор Элизабет Уоррен, Жанубий Бенд шаҳри мери Пит Бутижиж, тадбиркор Эндрю Янг, Техасдан сайланган собиқ депутат Бето О Рурк, сенатор Эми Клобучар ва собиқ Уй-жой ва шаҳар тараққиёти вазири Жулиан Кастро CNN телеканали ва The New York Times газеталари биргаликда Оттербейн Университетида ўтказган Демократик партия номзодлари дебатида. 2019 йил 15 октябр, сешанба.

Каталония мустақиллиги учун икки йил олдин референдум ташкиллаштирган сиёсий етакчилар ўтган ҳафта қамоққа ҳукм қилиниши ортидан Барселонада намойишлар бошланиб кетди. Ўн минглаб одамлар шаҳар марказини тўлдирди, полиция билан тўқнашувлар юз берди. 2019 йил 18 октябр, жума.

Европа Иттифоқининг Брексит бўйича бош музокарачиси Мишел Барниер ЕИ қароргоҳида ўтказилган матбуот анжуманида. Европа Иттифоқи расмийлари Брексит бўйича Буюк Британия билан ўзаро келишувга келингани, бунга кўра 31 октябрдан Британия иттифоқдан чиқиб кетишини эълон қилган эди. Аммо Қироллик парламенти бош вазир Борис Жонсон узоқ музокара ўтказиб тузган шартномани ратификация қилмади. Оқибатда бош вазир 19 октябр куни Брекситни 2020 йил 31 январга қадар кечиктиришни сўраб Брюсселга хат ёзишга мажбур бўлди. Британия ва Европа Иттифоқи ўртасида Ирландиянинг шимолий чегараси ва Шимолий Ирландия мақоми бўйича ўзаро баҳслар бор. 2019 йил 17 октябр, пайшанба.

Турк ҳарбийлари Сурия шимолида ўтказаётган жанговар амалиёт туфайли яқинлари билан ўз яшаш жойини ташлаб чиқишга мажбур бўлган суриялик қизалоқ Ироқнинг Мосул вилояти шимолидаги Бардараш лагерига олиб кетадиган автобусни кутмоқда. Ушбу лагер ИШИД Мосулни босиб олган вақтда у ердан қочиб чиққанлар учун бошпана бўлган ва икки йил олдин ёпилган эди. БМТга кўра Туркиянинг ҳарбий амалиётлари туфайли Сурия шимолидаги ўз яшаш жойларини тарк этганлар сони тахминан 160 000 кишига етган. 2019 йил 16 октябр, чоршанба.

АҚШ Конгресси Вакиллар палатасининг Назорат ва Ислоҳот қўмитаси (United States House Committee on Oversight and Reform) раҳбари Элияҳ Куммингс вафоти муносабати билан у ўтирадиган курси қора шарф билан ўралди. Вашингтон. 2019 йил 17 октябр, пайшанба.

Ливанда WhatsApp’дан фойдаланганлик учун солиқ ўрнатилиши натижасида бошланган норозилик ҳаракатлари аксилҳукумат намойишларга айланиб кетди. Ҳукуматнинг бу қарори абгор иқтисодни солиқлар воситасида ўнглаш, ташқи қарзларни тўлаш мақсадида қабул қилинган эди. 2019 йил 18 октябр, жума.

Ҳонгконгда давом этаётган аксилҳукумат намойишлар қатнашчиси юзини қоғоздан бўлган ниқоб билан ёпиб олган. Ҳукумат бир неча ҳафта олдин намойишчиларга ниқоб тақишни тақиқлади. Аммо норозилик ҳаракатидагилар бу тақиқларга қарши янги-янги усулларни ўйлаб топмоқда, улар Ҳонгконгда олдингидек демократик тартиб сақланиб қолиши ва Хитой таъсирига тушмасликни истайди. 2019 йил 18 октябр, жума.

Буюк Британия қироличаси Элизабет II каретада Парламентнинг расмий очилиш сессиясига кетяпти. Бу рамзий маросим ҳар йили октябр ёки ноябр ойида мамлакатнинг расмий ҳукмдори, яъни, қирол ёки қиролича томонидан ўтказилади. 2019 йил 14 октябр, душанба.

16 кунлик бўлган тўлин ой Қуйи Манҳеттендаги Жаҳон Савдо Маркази биноси ортидан кўтариляпти. Ню-Йорк. 2019 йил 15 октябр, сешанба.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан