Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳафтанинг биринчи ярмида салқин об-ҳаво бўлади
14.06.2021 16:06,  
204

Гидрометеорология хизмати бошланган ҳафта учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Ҳафтанинг биринчи ярмида Ўзбекистон ҳудуди Қозоғистон ҳудудларидан кириб келган салқин ҳаво массалари таъсири остида бўлади.

Ҳарорат кечалари 15-18° гача пасаяди, кундуз кунлари 32-35° атрофида, жанубда 36-38° гача бўлади.

Ҳафтанинг иккинчи яримда шарқий ботиқлик республикамиз ҳудудидан силжийди, ҳаво ҳарорати аста-секин кечалари 20-23° гача, кундуз кунлари 36-39° гача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларида 40-41° гача кўтарила бошлайди.

Республиканинг катта қисмида ҳафта давомида қуруқ ва кам булутли об-ҳаво сақланиб туради, фақат Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида 14 июнда куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

14-15 июнда республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида конвектив булутлилик ривожланишида баъзи жойларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Республика бўйича 14-15 июнда ва 19 июнда шамол баъзи жойларда чангли бўрон билан 17-22 м/с гача кучайиши мумкин.

14 июнда кутилаётган маҳаллий ёмғирлар ҳисобига Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиш ҳавфи бор.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан