Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳаво кескин совуқлашади
1.11.2021 15:53,  
37

1 ноябрь куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида қуруқ, шамолсиз ва нисбатан илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Куннинг ўртасига келиб, ҳаво +15...+17 даражагача исиб, қулай об-ҳаво ҳафтанинг ўртасигача давом этади, деб хабар берди  Ўзгидромет. 

Пайшанба куни Ўзбекистон бўйича об-ҳаво кескин ўзгаради. Республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. 

Тоғли ҳудудларда ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади. Республика шимолида ёғингарчилик кутилмайди. Кундуз куни ҳаво ҳарорати +3...+8 даражагача пасаяди.

Баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

Жума, 5 ноябрь куни совуқ антициклон мамлакатнинг барча ҳудудларини қамраб олади. Ёғингарчилик фақат айрим тоғли ҳудудларда сақланиб туради. 

Ҳаво ҳарорати кечаси +3...+5 даража, шимолда +7...+10 даража совуқгача пасаяди, кундуз куни ҳарорат +3...+8 даража илиқдан ошмайди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан