Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳар бир фуқарога 600 доллардан ёрдам пули тарқатилади
21.12.2020 13:03,  
494

 АҚШда пандемия даврида иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш учун умумий миқдори 900 миллиард долларлик ёрдам пакети тасдиқланди. Ушбу маблағ АҚШ аҳолисига пандемия даврилаги инқирозни юмшатиш учун тақдим этилади. Бу ҳақда “The Hill” хабар бермоқда.

Демократлар партияси ёрдам учун ҳар бир кишига 1200 доллар ажратилишини таъминлашга ҳаракат қилмоқда. Республикачилар ушбу қўллаб-қувватлаш чорасини 600 АҚШ долларигача камайтиришни мақул кўрмоқда. Пандемия даврида иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш учун қонун лойиҳасида таклиф қилинган маблағнинг умумий миқдори 900 миллиард доллардан ошади.

Янги тасдиқланган ёрдам тўплами доирасида фуқароларга 600 доллардан тарқатилади. Шунингдек, ишсизлар учун ҳафтасига 300 доллардан берилиши белгиланган. Яна 300 миллиард доллар бизнесни қўллаб-қувватлаш, вакцинани жойларга етказиб бериш харажатлари, мактаблар, тиббиёт марказлари учун ажратилади.

Конгресс келаси йил учун мамлакат бюджети бўйича ўзаро келиша олмаяпти. Демократлар ва Республикачилар партиялари коронавирус пандемиясига қарши кураш пайтида иқтисодиёт ва аҳолини қўллаб-қувватлаш масаласида баҳслашмоқдалар.

Бу пандемия бошлангандан буён АҚШ фуқароларига йўналтираётган иккинчи ёрдам дастуридир. Март ойида ижтимоий кўмак учун 2,3 триллион доллар ажратилган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан