Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳар қандай қийинчилик ортидан албатта бир енгиллик келади – Президент Қуръондан иқтибос келтирди (видео)
31.08.2020 20:58,  
1242

Шавкат Мирзиёев 31 август куни Кўксарой қароргоҳида ўтган маросимдаги нутқида бу қийинчиликлар ортидан албатта бир енгиллик келиши ҳақидаги Қуръони карим оятларидан иқтибос келтирди.

"Бугунги оғир вазият ҳар биримиздан ўз фаолиятимиз ва масъулиятимизни янада кучайтиришни талаб этмоқда.

Халқимизда «Кўз – қўрқоқ, қўл – ботир», деган чуқур маъноли ибора бор. Бугунги шароитда бизнинг кўзимиз ҳам, қўлимиз ҳам, юрагимиз ҳам ботир бўлиши керак. Белимизни маҳкам боғлаб, пок ният билан меҳнат қилсак, шубҳасиз, кўзлаган марраларимизга эришамиз.

Муқаддас китобларда айтилганидек, ҳар қандай қийинчилик ортидан албатта бир енгиллик келади. Барчамиз бунга ишонамиз ва қодир Аллоҳдан шуни сўраймиз.

Маълумот учун: Қуръони карим Шарҳ сураси 5-оятининг маънолари таржимаси айнан шу маъноларни ифода этади: "Бас, албатта, қийинчилик билан осончилик бордир".

Ҳали кўп Наврўз ва Ҳайит айёмларини, тарихий саналар ва умумхалқ байрамларини ҳаммамиз биргаликда шоду хуррамлик билан ўтказамиз, иншаллоҳ.

Мана, келгуси йили давлатимиз мустақиллигига ўттиз йил тўлади. Мамлакатимиз тарихидаги ушбу унутилмас шонли санани ҳар томонлама муносиб нишонлашни ният қилганмиз. Илоҳим, шу кунларга соғ-омон, ёруғ юз билан етиш ҳаммамизга насиб этсин" - деди президент.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан