Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳар йили куз ойларида велоспорт мусобақалари ўтказилади
27.08.2020 14:48,  
51

26 август куни Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон велосипед спорти Федерацияси ўртасида Меморандум имзолаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Сенат ахборот хизмати хабар берди.

Унда Олий Мажлис Сенати Раиси, Ўзбекистон велосипед спорти Федерацияси раиси Т.Нарбаева иштирок этди.

Маълум қилинишича, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг «Ўзбекистон Республикасида яшил иқтисодиёт механизмини ишлаб чиқиш ва жорий этишга кўмаклашиш лойиҳаси» доирасида Федерация Россия, Дания, Германия давлатларида бўлиб, замонавий велосипед спорти инфратузилмасини жадал ривожлантириш бўйича тажриба алмашишди. Шу билан бирга, хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга доир давлат сиёсатини самарали амалга ошириш, уларнинг мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги роли ва фаоллигини кенгайтириш, вилоятларда велоспортни оммалаштириш мақсадида Республика бўйлаб веломарафонлар ўтқазилди.

Федерация ва ЕХҲТ билан ҳамкорликда олиб борилаётган кенг кўламли ишларда, юртимизда махсус велойўлаклар ташкил этиш ҳам белгиланган бўлиб, мазкур велойўлакларни янги қурилаётган замонавий яшаш жойлари, меҳмонхоналар, дам олиш масканлари, спорт майдончаларида ташкил этилиши велосипед спорти билан шуғулланувчиларга қулай шарт-шароит яратилишига эришилади.

Велосипед спорт турини ривожлантириш аҳоли ўртасида қандли диабет, юрак қон-томир, инфаркт, инсульт каби касалликларнинг олдини олишда самарали ҳисобланади. 

Шу муносабат билан Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Ўзбекистон велосипед спорти Федерациялари ўртасида мамлакатимизда мазкур спортни янада оммалаштириш, ҳар йили сентябрь-октябрь ойларида “Youth tour” мусобақаларини ўтказиш бўйича меморандум имзоланди.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан