Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳарбий унвонларга ўзгартиришлар киритилди
26.05.2021 08:42,  
724

Президентнинг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги фармони қабул қилинди.

Ҳужжат билан «Миллий гвардия тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ Президентнинг қуйидаги ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:

1) қуйидагилар Миллий гвардия органлари махсус унвонлари: лейтенант, катта лейтенант, капитан, майор, подполковник, полковник, генерал-майор, генерал-лейтенант, генерал-полковник унвонлари билан тўлдирилди:

Президентнинг 2018 йил 13 июлдаги ПФ-5482-сон Фармонига 6-илова;

Ички ишлар органларида хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомга илова;

Давлат божхона хизмати органларида хизматни ўташ тўғрисидаги низомга илова.

2) Президентнинг 29.11.2017 йилдаги ПҚ-3413-сон қарорига 1-илованинг 48-бандида белгиланишича, ҳарбий унвонда хизмат қилган ёки ҳарбий таълим муассасаларидан хизматни ички ишлар органларида давом эттириш учун келган оддий аскар ва сержантлар таркиби ҳарбий хизматчиларига (шартнома асосида хизмат ўтаган) лавозимга тайинлаш тўғрисидаги буйруқ билан бирга уларнинг ҳарбий унвонларига мувофиқ тенглаштирилган махсус унвонлар берилади.

«III даражали сержант», «II даражали сержант» ва «I даражали сержант» ҳарбий унвонлари ички ишлар органларининг «сержант» махсус унвонига тенглаштирилади.

3) Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомнинг 18-банди 4-хатбошисида белгиланишича, энди ҳарбий хизматдан ташқари давлат хизматларининг бошқа турлари назарда тутилган вазирликлардаги хизмат даври ҳарбий хизматчиларга хизмат йили учун фоизли устамаларнинг миқдорларини белгилашда қўшиб ҳисобланади.

Шунингдек, Низомнинг 238-бандида белгиланишича, ИИВ, Миллий гвардия, ДБҚ ва ДСҚ, прокуратура, суд ва адлия органларининг махсус унвонларига (мартаба даражаларига) эга фуқарони контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилиш пайтида унга вазирлик раҳбари томонидан белгиланадиган қайта аттестациядан ўтказиш тартибида мавжуд махсус унвонига мос келадиган ҳарбий унвон берилиши мумкин.

Махсус унвонда хизмат қилиш (мартаба даражасида ишлаш) даврлари ҳарбий унвонда хизматни ўташ муддатига қўшиб ҳисобланади.

Шунингдек, Низомнинг 249-банди 6-хатбошисида қўшимча таътилнинг муддатини белгилашда ИИВ, Миллий гвардия, ДБҚ ва ДСҚ, суд, прокуратура ва адлия органларидаги хизмат ҳарбий лавозимга тайинланган ходимларга махсус унвонлар (мартаба даражалари) берилган кундан бошлаб ҳарбий хизмат муддатига қўшиб ҳисобланиши қайд этилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан