Бугун Москва шаҳрида профессионал бокс кечаси ташкил этилади.
Оқшом доирасида Рио Олимпиадаси ғолиби Ҳасанбой Дўсматов рингга кўтарилади. Ҳасанбойнинг проф рингдаги иккинчи рақиби россиялик Павел Гунченко бўлади. Кеча ҳар икки боксчи ҳам тарозидан ўтиш маросимида иштирок этишди ва белгиланган вазн меъёрини бажаришди.
Маълумот учун, Ҳасанбой Дўсматов 2019 йилнинг ноябр ойида Мексикада ўз дебютини нишонлаган ва ўшанда мексикалик Хесус Виллануевани иккинчи раундда нокаутга учратганди. Гунченко ҳам 2019 йилда профессионал боксда дебют қилган ва рақибини 4 раундлик жангда очколар эвазига мағлуб этган эди.
Гунченко ҳаваскор боксда Шаҳобиддин Зоировга мағлуб бўлган эди.