Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш истагида бўлганларга муҳим маълумот эълон қилинди
28.12.2021 22:54,  
1189

Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун белгиланган ёш меъёрларига риоя қилган ҳолда, ҳайдовчиларни тайёрлаш фаолияти билан шуғулланувчи таълим муассасаларига исталган вақтда бориб, шартнома тузиб ўқишингиз мумкин.

Аммо ўқиш вақтида машғулотларга қатнашмасдан, ўқимасдан вақт ўтказиш эндиликда ўзингизга зарар. Чунки, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 майдаги 272-сон қарорига мувофиқ, эндиликда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун топшириладиган назарий ва амалий имтиҳонлар тадбиркорлик субъектлари томонидан инсон омили чекланган, автоматлаштирилган автодромда ва имтиҳон олиш хоналарида ўтказилиши йўлга қўйилмоқда.

Ушбу тизим инсон омили тўлиқ чекланган, автоматлаштирилган дастур ёрдамида ҳайдовчиликка номзодларни ўқув муассасига келиб кетишларини, дарсларда ва машғулотларда қатнашишларини, ички имтиҳонлардан ўтган ёки ўтмаганликларини тўлиқ назоратини амалга ошириб, якуний назарий ва амалий имтиҳонларга рухсат беради.

Унутманг, имтиҳонлардан ўтиш учун биргина имкониятингиз бор — бу ҳам бўлса яхши ўқиш, йўл ҳаракати қоидаларини пухта ўзлаштириш ва автомототранспорт воситасини бошқаришни мукаммал ўрганишдир.

Керакли малакага эга бўлмасдан, коррупцион йўллар орқали ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш ҳақида ўйлаш эндиликда иложсиз ва нотўғри қарор эканлиги ҳақида огоҳлантирамиз.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан