Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун автомактабларда ўқишни бекор қилиш таклиф этилди
20.02.2020 14:47,  
2597

"Менинг фикрим" жамоавий мурожаатлар порталида ҳавтомобиль бошқаришга рухсат берувчи гувоҳнома олиш учун автомактабларда ўқиш мажбурийлигини бекор қилиш ҳақида петиция эълон қилинди.

"Йўл ҳаракати қоидаларини ўргатишми, буни мустақил ўқиб-ўрганиш ҳам мумкин. Ёки автомобиль бошқаришни ўрганишми? Буни бирор қариндош ёки таниш ёнида юриб ҳам ўрганиш мумкин. Ҳозирда мактаблар ўқитиш хизмати учун 2-3 миллион сўрайди. Мақсад пул тўлашми, бу пулни ўз қариндошимизга берсак ҳам бўлади. 

Барибир ЙҲХБда имтиҳон топширмагунимизча “права” бермайди. Шундай экан, ИИБ ЙХХБда имтихон топшириш учун тўловларни амалга оширган фуқаролардан аввал назарий, назарий имтихондан ўтганлардан амалий имтиҳон олиниб, имтиҳон топширганларга тоифали ҳайдовчилик гувохномаси топширилиши етарли бўлади.

Мен автомактабларни қатъий беркитиш тарафдори эмасман, балки автомактабларда ўқишни ихтиёрий қилиб, автомактабларда ўқимаганлар ҳам, ўз малакаларига ишонишса, ЙҲХБ хузурида имтихон топширишларига рухсат берилишини таклиф қиламан. 

Бу таклифимни тегишли ваколатли органлар тасдиқлашлари жамиятимиз равнақига ҳисса қўшади. Чунки жамиятни тараққий эттирувчи куч – бу автотранспорт соҳасидир. Чунки ишлаб чиқариш ва савдо тизими яхши бўлиши учун, аввало, транспорт тизими яхши ривожланган бўлиши талаб қилинади", деб ёзган мурожаатчи.

Мурожаатни ҳозирча 669 киши қўллаб-қувватлади, 30 киши изоҳ ёзди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан