Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






"Ҳаёт меники, мен кичкина одам эмасман". Эри уриб, памперс едирган самарқандлик аёл эри билан ярашишини эълон қилди
6.06.2021 14:24,  
698

Интернетда Самарқанд шаҳрида яшовчи Мустаҳкам исмли аёлнинг доимий равишда турмуш ўртоғи томонидан калтакланиб келиши ҳақида видеолавҳалар тарқалди. Ушбу ҳолат жамоатчилик томонидан кескин муҳокама қилинди.  Эри мажбурлаб памперс едирган ва доимий хўрлаб келинганига қарамай аёлни ҳокимлик яраштирмоқчи бўлгани айтилди.   Кейинчалик аёлни яраштириш билан боғлиқ хабарлар рад этилди.

Ҳолат ўрганилиб, зўравон эр Тошкентда қўлга олинди. Давомли суд жараёнларидан кейин Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди зўравон эркак Ш.К. ни 6 йилга озодликдан маҳрум қилиш бўйича ҳукм чиқарди. 

Яқинда Мустаҳкам узининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига видео жойлаштирди. Унда аёл шунча жабр-зулмларга қарамай эрини кечириши ва ярашишини эълон қилди.  У ижтимоий тармоқлардаги қайнота ва қайнонаси томонидан пул билан сотиб олди деган хабарларни рад этди ва улар ҳақида жуда илиқ фикрларни билдирди.  

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан