Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳиндистон коронавирус билан касалланиш сони бўйича иккинчи ўринга чиқди
7.09.2020 11:14,  
178

Ҳиндистон коронавирус билан касалланганлар сони бўйича дунёда иккинчи ўринни эгаллади, касаллик 4,2 миллиондан ортиқ ҳиндистонликда аниқланди. Жон Хопкинс университети маълумотлари шундан далолат беради.

Университет маълумотларига кўра, мамлакатда 4 204 613 ҳолат аниқланган, илгари касаллар сони бўйича иккинчи ўринни эгаллаб турган Бразилияда 4 137 521 дан ортиқ ҳолатлар мавжуд. Америка Қўшма Штатлари етакчи бўлиб қолмоқда, у ерда, Жон Хопкинс универистети маълумотларига кўра 6,2 миллиондан ортиқ ҳолат аниқланган. Дунёда коронавирус инфекциясининг умумий сони 27 103 845 нафарга етди.

РИА Новости агентлиги Ҳиндистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб хабар беришича, ўтган кун давомида шифокорлар рекорд даражада кўп коронавирус ҳолатларини аниқладилар - 90,8 мингдан ортиқ одам.

Вазирлик маълумотларига кўра, даволанганлар сони мамлакатдаги умумий ҳолатларнинг 77,31 фоизига етди ва 3,25 миллиондан ошди. 882 мингдан ортиқ одам шифохоналарда даволанмоқда. Коронавирусдан вафот этганлар сони 71,6 мингдан  ошди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан