Ўтган сутка Ҳиндистонда 40 425 янги коронавирус ҳолати қайд этилди, бу мамлакат учун шу пайтга қадар қайд этилган энг юқори кўрсаткичдир.
Ҳозир мамлакатда 1 118 043 киши COVID-19 инфекциясини юқтириб олган. Беморларнинг 27 497 нафари аллақачон вафот этди.
Ҳиндистон ССВ якшанба куни кечқурун мамлакатда коронавирусдан ўлим даражаси 2,49 фоизни ташкил қилганини, самарали сақлаш стратегияси ва агрессив синов туфайли "аста-секин пасайиб бораётганини" айтди.
1,4 миллиард аҳолига эга бўлган мамлакат, Ҳиндистон ҳар миллион кишига 10000 синов ўтказмоқда.
Сўнгги бир неча ҳафта ичида инфекцияларнинг кўпайиши билан Ҳиндистоннинг маҳаллий ҳукуматлари юқори хавфли ҳудудларда карантин чекловлари жорий этишга мажбур бўлмоқда.