Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳиндистонда коронавирусга чалинганлар сони 400 мингга етди
21.06.2020 15:23,  
131

Ҳиндистонда ўтган 24 соат ичида 15 минг кишида коронавирус аниқланди. Ҳозирда мамлакатда инфекция юқтириб олганларнинг умумий сони 410 минг кишига етди, деб ёзмоқда «Газета» нашри.

20 июнь куни суткалик ўсиш 14,5 минг кишини ташкил қилди, 19 июнь куни эса 13,5 мингни. 8 июнь куни ҳукумат чекловларни бекор қилишнинг биринчи босқичини эълон қилди: ибодатхоналар, меҳмонхоналар, ресторанлар ҳамда савдо марказлари фаолияти қайтадан йўлга қўйилди.

Охирги маълумотларга кўра, мамлакатда 228 мингга яқин бемор инфекциядан соғайиб кетди, аллақачон 13 мингдан ортиқ қурбон берилди. Мамлакат вирус тарқалиш кўламига кўра АҚШ, Бразилия ҳамда Россиядан кейин тўртинчи ўринда турибди.

Ҳиндистон йирик истеъмол ва ишчи кучи бозори. У ердаги вазият жаҳон бўйлаб инвесторларнинг диққат марказида бўлиб турибди. Мамлакатда коронавирус тарқалишининг иккинчи тўлқинининг кутилиши жаҳон бозорида нефть нархининг тушиши сабабларидан бири сифатида кўрсатилди.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан