Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳиндистонда коронавирусга чалинганлар сони 5 миллионга етди
16.09.2020 16:04,  
130

Ўтган кун давомида Ҳиндистонда 90 минг 123 кишида коронавирус аниқланди. Жами инфекцияга чалинганлар сони беш миллиондан ошди. Буни АҚШнинг Жонс Хопкинс университети маълумотлари тасдиқлайди.

Ҳозирда аниқ рақамлар 5 020 359 ни кўрсатмоқда. 

Шу вақтга қадар хавфли вирусдан 82 066 киши вафот этди, шу жумладан ўтган кун давомида 1290 киши.

Ҳиндистон COVID-19 касаллигининг ўсиши бўйича дунёда етакчи бўлиб қолмоқда ва юқтирганларнинг умумий сони бўйича АҚШдан кейин иккинчи ўринда турмоқда. 

1 миллиондан ортиқ киши инфекцияга чалинган Маҳараштра штати Ҳиндистонда энг кўп зарар кўрган минтақа бўлиб қолмоқда, ундан кейинги ўрниларда Андҳра Прадеш, Тамил Наду, Карнатака ва Уттар Прадеш штатлари кетмоқда.

Дунё бўйлаб пандемия бошланганидан буён 29 миллиондан зиёд коронавирус касаллиги қайд этилган, деярли 20 миллион одам соғайган ва 900 мингдан ортиғи вафот этган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан