Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳиндистондаги каби вазият дунёнинг исталган мамлакатида кузатилиши мумкин — ЖССТ
1.05.2021 21:08,  
221

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) коронавируснинг янги штаммини тарқалиши билан боғлиқ вазиятни баҳолади.

ЖССТнинг Европа бўйича минтақавий директори Ханс Клюгенинг айтишича, Ҳиндистондаги каби вазият, “CОVID-19»нинг янги штаммининг тез тарқалиши дунёнинг исталган мамлакатида юз бериши мумкин.

«Ҳиндистонда аниқланган В.1.617 мутацияси ҳозир ЖССТ томонидан қизиқиш вариантларига қўшилди ва биз унинг тарқалишини кўриб турибмиз. Ҳиндистондаги каби вазият ҳар қандай мамлакатда юз бериши мумкинлигини англаш жуда муҳимдир», дейди Клюге.

ЖССТ вакилига кўра, шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланмаслик, оммавий йиғилишларни ўтказиш ҳамда эмлаш қамровининг жуда паст даражаси оқибатида ана шундай бўрон келиб чиқиши мумкин.

Сўнгги маълумотларга кўра, бир суткада Ҳиндистонда 379 минг нафардан ортиқ одамда инфекция аниқланган. Инфекция билан зарарланган 3 минг нафардан ортиқ бемор ҳаётдан кўз юмган. Мамлакатдаги касалхоналарда беморлар учун жойлар танқислиги, тиббий кислород етишмаслиги кузатилмоқда. Биргина 15-28 апрель кунлари мамлакатда 4 123 442 кишида вирус аниқланган, шу кунлар оралиғида 29 102 киши ҳаётдан кўз юмган

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан