Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳисоб палатаси раисига янги ўринбосарлар тайинланди
23.09.2019 21:33,  
355

Шавкат Мирзиёев фармони билан Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига Меҳриддин Абдуллаев тайинланди. Бу ҳақда Ҳисоб палатаси матбуот хизмати хабар берди.

Меҳриддин Абдуллаев 1969 йил Бухоро вилояти, Жондор туманида туғилган, маълумоти олий. 1993 йилда Тошкент Давлат иқтисодиёт университетини, 2005 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. Иқтисодчи, ҳуқуқшунос. Тайинловга қадар Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Шунингдек, Баҳодир Туробов президент фармони билан Меҳриддин Абдуллаев ўрнига Ҳисоб палатаси раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Баҳодир Туробов 1972 йил Сурхондарё вилоятида туғилган. 1994 йили Тошкент молия институтини иқтисодчи мутахассислиги, 2000 йили Банк-молия академиясини молия мутахассислиги бўйича тамомлаган. Иқтисод фанлари номзоди. Тайинловга қадар Баҳодир Туробов Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари лавозимда ишлаб келган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан