Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳисоб палатасининг бир қатор қўшимча функциялари белгиланди
28.08.2021 22:46,  
213

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси фаолияти такомиллаштирилаётганлиги муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Қонун билан Бюджет кодексига киритилган ўзгартиришга кўра, эндиликда Ҳисоб палатаси бюджет тизими бюджетларининг ҳамда белгиланган тартибда ташкил этилган бошқа жамғармаларнинг даромадларини кўпайтириш захираларини замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўлламасдан ҳам аниқлаш ва сафарбар қилишни амалга ошириши мумкин.

Шунингдек, "Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси тўғрисида"ги Қонунга киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларга кўра, Ҳисоб палатаси:

● яширин иқтисодиётни қисқартиришга қаратилган чораларнинг амалга оширилишини ўрганади ҳамда назорат қилади;

● давлат бошқарув органларида, шунингдек устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган муассаса ва ташкилотларда коррупцияга қарши курашиш бўйича ички назорат тизимини жорий қилиш, унинг самарали фаолият кўрсатишига доир чораларнинг амалга оширилиши устидан назорат қилади.

Қонун билан Ҳисоб палатасининг бир қатор кўшимча функциялари, жумладан, давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик талабларининг тўғри қўлланилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш соҳасидаги функциялари белгиланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан