Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Ҳокимият вакилларининг "снос"ларда аҳолига нисбатан ҳурматсизлиги ва мулкига тажовузлари ИИВ ходимларининг обрўсига путур етказмоқда»​
29.02.2020 18:27,  
401

Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда айрим вилоятларнинг ҳокимият вакиллари томонидан суғориладиган ерлардаги “ноқонуний” қурилмаларни бузиш каби ишлар авж олаётгани, ушбу жараёнга жамоат тартибини сақлаш учун жалб этилган ички ишлар органлари ходимлари томонидан фуқаролар ва ҳокимият вакиллари ўртасидаги зиддиятларни олдини олиш вақтида юзага келган низоли вазиятлар акс этган видеотасвирлар тарқалаётгани кузатилмоқда. Сурхондарё вилоятининг Олтинсой, Самарқанд вилоятининг Оқдарё туманидаги воқеалар бунга далил бўла олади.

Олтинсойда фуқаролар ва ИИБ ходимлари ўртасида тўқнашув келиб чиқди (видео)

ИИВ​ Олтинсой воқеасида Россияда ишлаб юрган фуқарони ҳам айблади

«Эрим ва қайнонамни судрашгач, уларни қутқаргани бордим. Ҳомиладорлигимни айтсам ҳам, судрашди ва кўтариб автобусга тиқишди» – Олтинсой воқеалари

Бу эса, Ички ишлар вазирлиги вакилларининг қайд этишича, кенг жамоатчиликда айнан ички ишлар органлари ходимларининг хатти-ҳаракатларига нисбатан норозилик кайфияти уйғонишига сабаб бўлмоқда.

Ваҳоланки, мазкур келишмовчиликлар асосан ҳокимият вакилларининг, ички ишлар органлари ходимлари борлигидан фойдаланиб, фуқароларга нисбатан ноўрин ва қўпол хатти-ҳаракатлар, ҳурматсизлик, ўз ваколатларидан четга чиқиш ҳамда айрим вақтларда аҳолининг мулкига очиқдан-очиқ тажовуз қилишлари оқибатида келиб чиқмоқда.

Бу каби вазиятлар, Ички ишлар вазирлигининг фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини, қонуний манфаатларини ҳимоя қилувчи халқчил тизим яратиш йўлидаги саъй-ҳаракатларга жиддий путур етказиб, ички ишлар органларига нисбатан кенг жамоатчиликда ишончсизлик кайфиятини келтириб чиқармоқда. Шу сабабли, ИИВдан “Дарё”га маълум қилишларича, ҳудудий ички ишлар органлари раҳбарларига ҳокимият ва фуқароларнинг мулкий турдаги ўзаро муносабатларини ҳал этиш жараёнига жамоат тартибини сақлаш учун шахсий таркибни жалб этишда қуйидагиларга қатъий амал қилиш бўйича кўрсатма берилди:

– жойларга, муаммоли вазиятлар ҳокимият ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари томонидан олдиндан музокаралар ўтказилиб ҳал этилганлигига қатъий ишонч ҳосил қилгандан кейин чиқиш;

– жойларда, ҳокимият вакилларига фуқаролар билан мулоқот жараёнида ҳурматсизлик қилмасликларини, ноўрин ва қўпол муносабатда бўлмасликларини тушунтириш, акс ҳолда, ўзларига нисбатан қонуний тартибда чора кўрилиши билан қатъий огоҳлантириш;

– аҳоли ва ҳокимият вакиллари ўртасида зиддиятлар вужудга келиши мумкин бўлган ҳар қандай ҳаракатни аввалдан бартараф этиш чораларини кўриш;

– ходимларнинг аҳоли ва ҳокимият вакиллари билан бўлган муносабатларида бир ёқламаликка, шунингдек ҳиссиётларга берилиш каби ҳолатларга йўл қўймаслик.

ИИВ расмийларининг алоҳида таъкидлашича, ички ишлар органлари ходимлари “уларнинг бирламчи вазифаси ҳокимият вакилларининг айби билан келиб чиқаётган зиддиятлар ва жанжаллар оқибатини бартараф этиш эмас, балки фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш” эканлигини унутмасликлари лозим.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан