Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳозиргача неча нафар фуқароларимиз муддатидан аввал сайловда овоз бергани маълум бўлди
13.12.2019 18:18,  
148

12 декабрдан бошлаб, Ўзбекистон ҳудудидаги 10 260 та сайлов участкаларида муддатидан олдин овоз бериш жараёни бошланди.

Дастлабки кун якунларига кўра 1 036 нафар сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган сайловчи муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқидан фойдаланди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси Раиси ўринбосари Маҳмуд Истамов хабар берди.

Бунда энг кўп Қорақалпоғистон Республикаси ва Фарғона вилоятига 159 тадан тўғри келмоқда. Энг кам 10 нафар шахс Самарқанд вилоятида муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқидан фойдаланган.

12 декабрдан республикамизнинг хорижий мамлакатлардаги дипломатик ваколатхона ва консуллик идораларида тузилган 55 та сайлов участкаларда ҳам муддатидан олдин овоз бериш жараёни бошланган.

Хориждаги участка сайлов комиссиялари 12 декабрда сайловчилар зич яшайдиган, ишлайдиган ёки ўқийдиган жойларда кўчма сайлов қутиларида сайёр тртибда муддатидан олдин овоз беришни ташкил қилдилар. Сайловларда 9 308 нафар хорижда истиқомат қилаётган фуқаролар қатнашдилар.

Хусусан, Россия Федерациясида кўчма қутиларда муддатидан олдин овоз бериш жараёни амалга оширилиб, унда 7 638 нафар фуқароларимиз қатнашди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан