Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳозирги машиналар консерва банкасига ўхшайдими? ИИББ тушунтириш берди (фото)
8.10.2019 11:02,  
1178

Ҳар сафар ҳайдовчи учун оғир якун топган йўл-транспорти ҳодисаси рўй берганлиги ҳақида хабар эълон қилганимизда, қуйидагилар каби шарҳлар пайдо бўла бошлайди: “Буларнинг ҳаммасига замонавий автомобиллар айбдор! Мустаҳкамроқ бўлганларида эди, инсон тирик қоларди!”, “Тўғри, бизнинг машиналаримиз консерва банкаларига ўхшайди, айнан улар ЙТҲга сабаб бўлаяптилар!”, “Илгари машиналар танкдек бўлган! Ҳозиргиларидек эмас”. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ тушунтириш берди:

Ҳурматли ҳайдовчилар! Билингки, ҳатто КАМАЗлар ҳам ғижимланиб кетади. Қоғоз каби ғижимланиб, йиртилади. Тезликни оширганда қайсидир автомобилда хавфсизликда бўламан деб ўйламанг. Айнан тезликни ошириш ва бошқа шу каби хатолар йўлларда оғир оқибатларга сабаб бўлади, бунда автомобиль эмас, уни бошқарган одам айбдор.

Йўл-транспорт ҳодисалари рўй берганда кузовнинг йўғонлигининг хавфсизликка даҳли борми? Йўқ, кўплаб автоҳаваскорларнинг бу борадаги янглишмовчиликларига қарамасдан, бунинг аҳамияти йўқ. Бугунги кунда кузов панеллари енгилроқ, аммо юқори мустаҳкамликка эга бўлган материалларда тайёрланади. Аммо хавфсизлик борасида биринчи ўринда бугунги кунда юқори мустаҳкамликка эга бўлган пўлат қўлланилган тарзда ишлаб чиқариладиган кузовнинг куч тузилмаси аҳамиятлидир. Натижада автомобиль оғирлиги пасаяди, кузовнинг қаттиқлиги эса ошади. Ҳайдовчини ҳимоя қилиб, ўзига асосий зарбани қабул қилувчи қисм ҳам айнан кузовдир.

Аммо, гап шундаки, автомобилларнинг “краш-тест”лари кўпинча 50 дан (максимум) 80 км/соатгача бўлган тезликда ўтказилади. Сабаби, турли давлатларда рухсат берилган тезлик кўрсаткичи шулар орасидадир. Аммо реал ҳаётда эса йўллардаги ЙТҲлар тезлик сезиларли даражада оширилганда содир бўлади...

Тезлик қанча юқори бўлса, бошқарувни йўқотиб, бирор-бир тўсиққа урилиш эҳтимоли ҳам шунчалик юқори бўлади. Тезлик қанчалик юқори бўлса – зарба кучи ҳам шунчалик юқори бўлади. Ҳаттоки энг мустаҳкам кузовнинг шакли ҳам қўрқинчли тарзда ўзгаради – ғижимланиб, йиртилади ва тиклаб бўлмайдиган ҳолатда қолади.

Биз интернет кенгликларида сиз мақтаган “танкларнинг” – иномаркаларнинг ЙТҲга учраганларидан кейинги ҳолатлари акс этган суратларни топиб, эътиборингизга ҳавола қилмоқчимиз. Кўриб, ишонч ҳосил қилинг: тезлик оширилганда кузовнинг шакли автомобиль русумидан қатъий назар ўзгаради.

Тезликни пасайтиринг! Йўл ҳаракати қоидаларини бузманг – натижаси бу ишингизни оқламайди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан