Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ расмий муносабати: “Trailblazer зарурий эҳтиёж учун харид қилинган”
26.11.2020 13:25,  
771

Ижтимоий тармоқларда “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти томонидан жорий йилнинг май ойида 398 млн сўмга TRAILBLAZER LTZ AT автомобили харид қилингани тўғрисида хабар тарқалди. “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ бу мавзу юзасидан ўз муносабатини билдирди.

“Мазкур хабарга ойдинлик киритиш мақсадида,“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ қуйидагиларни маълум қилади. Exarid.uz портали маълумотларига таяниб берилган хабар тўғри бўлиб, ҳақиқатда ҳозирги кунда Жамият автопаркида TRAILBLAZER LTZ AT автомашинаси мавжуд.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, мазкур автомашина узоқ масофага ҳамда тоғли шароитларга хизмат сафарлари учун мўлжалланган бўлиб, Жамиятнинг шундай турдаги машинага эҳтиёжи туфайли маҳаллий ишлаб чиқарувчи маҳсулоти шартнома асосида харид қилинган.

Маълумки, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ 252,2 минг км узунликдаги электр узатиш тармоқлари орқали Ўзбекистон Республикасининг маиший ва юридик истеъмолчиларига электр энергиясини етказиб беради. Ана шу электр тармоқларининг айрим қисми ноқулай тоғ шароитлари ҳамда оддий енгил автомашина етиб бориши қийин ҳудудлар ёхуд талафот зоналарида (“Сардоба” сув омбори емирилиши туфайли содир бўлган каби) жойлашгани сабаб, бу ерда олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари билан яқиндан танишиш ва зарур ҳолларда оператив чоралар кўриш учун тезкор етиб бориш эҳтиёжи мавжудлиги сабаб Бошқарув кенгаши қарорига асосан харид қилингандир”, – дейилади “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ матбуот хизмати тарқатган муносабатда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан