Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳудудларнинг ҳуқуқ устуворлиги индекси жорий этилади
13.01.2021 10:18,  
84

Бу борада президентнинг тегишли қарори қабул қилинди. Унга кўра, индекс қуйидаги йўналишлар бўйича статистик кўрсаткичлар ва ижтимоий сўровлар натижалари асосида аниқланади:

қонун ҳужжатларига риоя қилиниши;

фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликлари таъминланиши;

одил судлов ва суд қарорлари ижро этилиши;  

ҳуқуқ-тартибот ўрнатилгани ва хавфсизлик таъминлангани;
 

маҳаллий ижро органлари фаолиятининг самарали назорат қилиниши;

коррупсияга қарши курашиш самарадорлиги;

ҳокимият институтларининг шаффофлиги.

Қарор билан Ҳудудларнинг ҳуқуқ устуворлиги индексини акс эттирувчи 32 та индикатор ҳам тасдиқланди. Индекс “Ҳуқуқ устуворлиги” автоматлаштирилган ахборот тизими орқали аниқланади. Ҳудудларнинг ҳуқуқ устуворлиги индекси 182 та мезонга асосланади ва ахборот тизимига киритилган маълумотлар ёрдамида ҳар йили 1 майга қадар тузилади.

2020 йил учун индексни аниқлаш эса жорий йилнинг 1 июлига қадар якунланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан