Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳукумат эмланмаганларнинг эркини чеклаши керак — Алишер Қодиров
15.07.2021 15:43,  
477

Меҳнат Кодексининг 212-моддасига мувофиқ иш берувчи ходимларнинг касаба уюшмаси билан келишган ҳолда меҳнат жамоасининг манфаатларидан келиб чиқиб ходимга мажбурият юклаши мумкин.

Ташкилот меҳнат жамоасининг соғлом меҳнат фаолиятини таъминлаш мақсадида ходимларига коронавирусга қарши эмланишни мажбурий қилиб қўйса бўлади, деб фикр билдирмоқда депутат Алишер Қодиров.

«Қолаверса, ҳар биримизни бизга хизмат кўрсатаётган банк ходими, сотувчи, ҳайдовчи, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари, тиббиёт ва таълим соҳаси ходимларини касаллик тарқатувчи эмаслигини кафолатланишини талаб қилишга ҳаққимиз бор.

Вакцина олишга мажбур эмассиз. Лекин, хавфсизликни таъминлаш асосий вазифаси бўлган, бизнинг ишончимиз билан ваколатли бўлган ҳукумат, эпидемиологик хавфсизликни таъминлаш мақсадида, эмланмаганларнинг эркини чеклаши керак.

Ҳар биримиз эркин, лекин жамият олдида мажбуриятлари бўлган фуқаро эканимизни унутмаслигимиз керак.

Бугунги кунга келиб инсоният ишонч билан суянаётгани - медицина биргина вируснинг давосини топиб беролмади. Бу ҳали муҳокама қилиниши ва тегишли баҳо берилиши керак бўлган жиддий масала, бу кейинги мавзу...

Ҳозирча вирусни иҳоталашнинг яккаю ёлғиз йўли эмланиш экан, аввало ўзимиз ва яқинларимизнинг, қолаверса, атрофимиздагилар хавфсизлиги учун эмланишимиз шарт», дейди у.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан