Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳуқуқшунос-блогер 1 апрелдан пропискасиз ҳам Тошкент шаҳридан уй олиш жорий этилишига унчалик ҳам ишонмаяпти
11.02.2020 17:31,  
593

“Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳасида 2020 йил 1 апрелдан бошлаб Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида кўчмас мулк харид қилишда Ўзбекистон фуқаролари учун ушбу ҳудудларда доимий пропискага эга бўлиш талаб қилинмаслигини кўзда тутувчи тартибни жорий этиш назарда тутилгани хабар қилинган эди.

Ҳуқуқшунос-блогер хушнудбек Худойбердиев "қувонишга ҳали эрта" демоқда:

"Пропискага тиш-тирноғим билан қарши бўлган инсон сифатида Президент Фармони лойиҳасида пропискага оид бандлар борлигидан жуда ва жуда хурсандман, албатта.

Гарчи пессимист бўлмасам-да, аммо ушбу янгиликдан ҳали қувонишга эрта эканлигини барчага эслатиб қўймоқчиман холос.

Сабаби биринчидан бу ҳали лойиҳа.

Иккинчидан, ушбу лойиҳа тасдиқланиб, Президент ушбу Фармонга имзо қўйгани билан, ҳали у ижро этилади, дегани эмас. Фикримни исботлаш учун яқин ўтмишдан аниқ мисол айтаман.

Ҳаракатлар стратегияси доирасида 2018 йил 22 январь куни ПФ-5308-сонли Президент фармони билан 2018 йилги давлат дастури қабул қилинган эди. Ўша давлат дастурининг 56-бандида фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш мақсадида иккиламчи бозордан ҳам пропискасиз уй сотиб олишга рухсат берилсин, деган банд бор эди. Гарчи ушбу Фармон Президент томонидан имзоланган бўлса-да, аммо якунда давлат дастурининг ушбу банди бажарилмади. Мана орадан 2 йил ўтган бўлса ҳам, иккиламчи бозордан пропискасиз уй сотиб олишга рухсат берилмади.

2020 йилги дастурга яна шунга оид бандни қўшиш таклиф этилмоқда.

Аммо мен 2018 йилдан фарқли ўлароқ, бу сафар ушбу банд бажарилишига чин дилдан ишонаман. Сабаби Президент ўз нутқида пропискани очиқ танқид қилди. Ўтган сафар бунақа нутқ бўлмаганди. Бизда шунақа-ку, пастдаги ижрочилар Президент гапларига қараб, нимани бирламчи ўринда ижро қилиш кераклигига мўлжал олишади.

Яхшиям Президент пропискани танқид қилгани, йўқса яна йиллар давомида бу лаънати тизим амалда бўлиб турармиди ким билсин..."

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан