Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳувиллаб қолган Тошкент кўчалари (фоторепортаж)
31.03.2020 17:48,  
9260

Юртимизда коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида ҳукумат томонидан зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. 

Эпидемияни енгиб ўтиш мақсадида фуқаролардан фақатгина зарур ҳоллардагина ташқарига чиқиш, бошқа ҳолатда уйда қолиш тавсия этилмоқда.

30 март кунидан бошлаб пойтахт, Қорақалпоғистон Ркспубликаси ва вилоятлар марказларида фақатгина рухсат этилган автомобилларга ҳаракатланишга рухсат этилди.

Карантин ва ушбу чекловлар боис пойтахт кўчалари бўшаб қолди. Мутахассислар Тошкентдаги ҳаво анча тозарганини таъкидлашмоқда. 

Маҳаллий аҳолининг айтишича, автомобиллар шовқини сабаб аввал билинмаган қушлар сайраши ҳам яққол эшитилмоқда.

"Ҳеч қачон шаҳарда бунақа тоза ҳаводан нафас олмагандим. Сахар қушларнинг гўзал сайрашидан уйғоняпман. Авваллари буни билмаган эканман", дейди фуқаролардан бири.

Sof.uz ҳувиллаб қолган Тошкент кўчаларидан фоторепортажни эътиборингизга ҳавола қилади.

Амир Темур кўчаси. Фото: Sof.uz

 

Амир Темур кўчаси. Фото: Sof.uz

 

Шаҳидлар хотираси хиёбони. Фото: Sof.uz

 

Метро ерости йўли. Фото: Sof.uz

 

Метро ишламаяпти. Фото: Sof.uz

 

Озиқ-овқат бозорлари ишламоқда. Фото: Sof.uz

 

Харидорлар масофани сақлаган ҳолда картошка сотиб олмоқда. Фото: Sof.uz

 

Амир Темур кўчаси. Фото: Sof.uz

 

Оққўрғон кўчаси. Фото: Sof.uz

 

Осиё кўчаси. Фото: Sof.uz

 

Дорихоналар ишламоқда. Фото: Sof.uz

 

Мустақиллик кўчаси. Фото: Sof.uz

 

Сайрга чиққан онахон каптарларни боқмоқда. Фото: Sof.uz

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан