Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ички бозордаги нефть ва газ конденсати нархларни Brent нефти нархига боғлиқ бўлади
6.04.2020 18:46,  
370

2020 йил 1 майдан бошлаб “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва “Шўртан ГКМ” МЧЖ томонидан сотиладиган нефть ва газ конденсати учун янги ички тармоқ нархлари жаҳон биржаларидаги Brent нефти котировкаларига боғлаб қўйилади. 

Бу ҳақда "Нефть-газ тармоғининг молиявий барқарорлигини ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент қарорида айтиб ўтилди

Бундан ташқари, нефт маҳсулотлари ва углеводородларни импорт қилиш билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субектлар учун нефт захираларини бўш қувватларда сақлаш бўйича хизматлар кўрсатиш учун тарифлар тасдиқланади.

6 апрел, 18:00 ҳолатига кўра, жаҳон биржаларида Brent баҳосидаги нефт нархи баррели $33,20 ни ташкил этмоқда. Жаҳон бўйлаб коронавирус пандемияси фонида Россия-Саудия Арабистони қарама-қаршилиги туфайли нефт нархи бир неча йиллик максимумга етган эди. 

Мавзуга доир: Трампнинг биргина твити орқали нефт нархи $35 гача кўтарилди

Аввалроқ, АИ-80 маркали бензин нархи бозор механизмлари асосида шаклланиши ҳақида хабар берган эдик.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан