Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ички ишлар вазири: Фуқароларга қўполлик қиладиган ходимларга сафимизда ўрин йўқ
8.05.2017 10:42,  
10

Ўзбекистон Ички ишлар вазири, генерал-майор Абдусалом Азизов хизмат вақтида спиртли ичимлик истеъмол қилаётган ва фуқароларга қўпол муносабатда бўлаётган ички ишлар ходимларини танқид қилди.

“Постда” нашрининг ёзишича, Тошкентдаги “Истиқлол” санъат саройида ўтган катта йиғилишда касбига нолойиқ ички ишлар ходимлари хусусида видеоролик ҳам намойиш этилган.

“Бу хизмат кийими сизларга ҳудудингизда ўзингизни кўз-кўз қилиш, фуқароларга қўпол муомала қилиш учун берилмаяпти. Сизлар ҳудудда осойишталикни таъминлашга, фуқаролар ҳақ-ҳуқуқини ҳимоя қилишга, жиноятларнинг олдини олишга биринчи галда жавобгарсиз”, деган вазир А.Азизов.

Йиғилишда вазифасига масъулиятсизлик билан ёндашган ходимларга қонуний чора кўриш юзасидан кўрсатма берилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан