Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ички ишлар вазири кундузи чироқларни ёқиб юриш бўйича талаб нега бекор қилинганига изоҳ берди
6.06.2019 11:50,  
123

Аввал хабар қилинганидек, кундузи автомобил чироқларини ёқиб юриш мажбурийлиги тўғрисидаги қоида ҳукумат қарори билан маълум муддатга бекор қилинди.

– Кундузги сигнал чироқлари мавжуд бўлмаган автомототранспорт воситаларини ушбу жараёнга тайёрлаш (кундузги сигнал чироқлари билан жиҳозлаш)да қўшимча вақт зарурлигини тақозо этмоқда. Шу билан бирга, мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган барча автомототранспорт воситаларига мажбурий техник талаб сифатида ишлаб чиқарувчилар томонидан автомат ёниб турувчи кундузги сигнал чироқларини ўрнатиш талаби белгиланмагани натижасида фуқаролар автомототранспорт воситаларини ўзбошимчалик билан кундузги сигнал чироқлари билан жиҳозламоқда. Ўрнатилаётган кундузги сигнал чироқларининг сифатсизлиги эса автомобилларга зарар етишига олиб келмоқда, – дейди Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов ЎзАга берган интервьюсида.

Қолаверса, амалдаги Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-моддасида ташқи ёритиш асбобларидан фойдаланиш қоидаларини бузгани учун ҳайдовчиларга энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисми (101 минг 365 сўм) миқдорида жарима солиш назарда тутилган. Бироқ, амалда куннинг ёруғ вақтида яқинни ёритувчи чироқларни ёки кундузги сигнал чироқларини ёқиб ҳаракатланмаган автомототранспорт воситалари ҳайдовчиси ҳам ушбу норма бўйича маъмурий жавобгарликка тортилишига сабаб бўлмоқда. Мана шу жиҳатларнинг барчаси чуқур ўрганилган ҳолда Ҳукуматнинг ушбу соҳага оид янги қарори тайёрланди ва қабул қилинди.

- Қарорда асосан нималар назарда тутилмоқда?

- Қарорга кўра, 2021 йил 1 январга қадар куннинг ёруғ вақтида яқинни ёритувчи чироқларни ёки кундузги сигнал чироқларини ёқиб ҳаракатланиш шартлиги бўйича талаб автоматик ёниб турувчи кундузги сигнал чироқлари билан жиҳозланмаган автомототранспорт воситаларига нисбатан татбиқ этилмайди.

2021 йил 1 январга қадар куннинг ёруғ вақтида транспорт воситалари ташкилий жамланма сафида ҳаракатланаётганда, йўловчиларни ташиётган автобус ва йўналишли транспорт воситаларида, болалар гуруҳини ташкилий ташишда, хавфли, катта ўлчамли ва оғир вазнли юкларни ташишда, механик транспорт воситаларини шатакка олишда (шатакка олиб кетаётган транспорт воситасида) ҳамда мотоцикл ва мопедларда яқинни ёритувчи чироқлар ёқилиши зарурлиги белгилаб қўйилди.

2020 йил 1 январдан қуйидаги тартиб жорий этилади:

мамлакатимизда ишлаб чиқариладиган барча автомототранспорт воситалари ички бозорга ишлаб чиқарувчи томонидан автоматик ёниб турувчи кундузги сигнал чироқлари билан жиҳозланган ҳолда чиқарилади;

чет элдан импорт қилинадиган автомототранспорт воситаларида кундузги сигнал чироқлари мавжудлигини сертификациядан ўтказиш учун мажбурий техник талаб сифатида белгиланади.

Бундан ташқари, тегишли вазирлик ва идоралар муомалага чиқарилаётган ғилдиракли транспорт воситаларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентни мазкур қарор талабларидан келиб чиқиб такомиллаштиради.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ҳайдовчиларнинг куннинг ёруғ вақтида транспорт воситаларининг яқинни ёритувчи чироқларини ёки кундузги сигнал чироқларини ёқиб ҳаракатланмагани учун жавобгарликни енгиллаштиришни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади.

- Қарор талаблари амалиётга жорий этилгач, қандай натижаларга эришилади?

- Юқорида тилга олинган янги амалиётлар жорий этилиши натижасида йўлларда ҳаракат хавфсизлиги таъминланиши кучаяди. Кундузи сигнал берувчи махсус чироқларнинг белгиланган қоидалар асосида ўрнатилиши, бунга маълум вақт ажратилгани фуқаролар учун яратилган катта қулайлик бўлди. Махсус чироқлар ўрнатилиши эса ўз-ўзидан иссиқ кунлари чироқ ёқиш оқибатида транспорт воситалари қизиб кетиши билан боғлиқ нохуш ҳолатларга ҳам, мулоҳазаларга ҳам барҳам беради.

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган автомобилларнинг келгусида қарор талаблари асосида ишлаб чиқилиши юртдошларимизга катта қулайлик яратади.

Хорижда ишлаб чиқарилган ва мамлакатимизга келтирилаётган транспорт воситаларидаги сигнал бурувчи чироқ билан боғлиқ ҳолати махсус кўрикдан ўтказилиб, амалдаги талабларга мослаштирилиши ҳам келгусида юз бериши мумкин бўлган муаммоларнинг олдини олади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан