Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ички ишлар вазирлигида шахсий таркиб бўйича лавозим тайинловлари амалга оширилди
12.12.2021 21:41,  
661

Ички ишлар вазирининг шахсий таркиб бўйича буйруғи билан лавозим қатор тайинловлар амалга оширилди. Ўзбекистон ИИВ ахборот хизмати бу ҳақда хабар берди.

Унга кўра, подполковник Утемуратов Азат Минажович Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари - ИИВ ҳузуридаги тергов бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди.

Маълумотга кўра, тайинловга қадар Утемуратов Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги тергов бошқармаси ўринбосари – тергов қисми бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Шу билан бирга, полковник Рахматуллаев Музаффар Талгатович Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Ушбу тайинловгача М.Рахматуллаев Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари - ИИВ ҳузуридаги тергов бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритгани айтилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан