Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Идлибда турк ҳарбийларига пистирмадан ҳужум уюштирилди
19.03.2020 18:39,  
605

Суриянинг Идлиб вилоятидаги Мамбал қишлоғида номаълум шахслар турк ҳарбий карвонига ҳужум қилди. Бу ҳақда Step News Agency ўзининг Twitter-аккаунтида хабар берди.

Дастлаб иккита портлаш содир бўлди, сўнгра томонлар ўртасида ўт очилди. Aгентлик маълумотларига кўра, турк ҳарбийлари орасида ҳалок бўлганлар ҳақида хабарлар мавжуд, аммо уларнинг сони ҳозирда номаълум. Тўқнашув жойига Туркия қуролли кучларининг қўшимча кучлари жалб қилинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, март ойи бошида Россия ва Туркия президентлари Идлиб деэскалацияси зонасида сулҳ тузиш тўғрисидаги битимни имзоладилар. Кейинчалик Сурия президенти Башар Aсад, агар AҚШ ва Туркия ҳарбийлари мамлакатни тарк этмаса, Дамашқ куч ишлатиши мумкинлигини айтиб ўтганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан