Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ИИВ чиқиндихонадан тиббий ниқоблар йиғиб юрган эркак ҳақида маълумот берди
25.03.2020 17:01,  
866

Ижтимоий тармоқларда жиддий муҳокамаларга сабаб бўлган чиқинди тўкиш жойида ишлатилган тиббий ниқобларни йиғиб, елим халтага тўплаётган кишининг видеоси тарқалган эди. Бу тасвирга ойдинлик киритиш мақсадида суриштирув ишлари олиб борилган.

Ички ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, видео 8 март куни Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида ўткинчи йўловчилар томонидан тасвирга олинган.

Суриштирувлари натижасида ушбу шахснинг кимлиги аниқланган. Унинг анча йилдан бери руҳий касалликлар диспансери ҳисобида тургани ва иккинчи гуруҳ ногирони эканлиги маълум бўлди. Бу ҳақда маҳалла раиси Фарҳод Худойназаров маълум қилди.

«Лекин маскаларни олиб келиб маҳаллаларда сотмайди. Инспектор билан келиб суҳбат ўтказиб кетганмиз 2−3 марта», — деди маҳалла раиси. У тиббий ниқобларни йиғиб нима қилгани ҳақидаги саволга «макулатурага топширган», дея жавоб берди.

Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати фуқаролардан фойдаланилган тиббий ниқобларни имкон қадар йўқ қилиш ёки яроқсиз ҳолга келтиришни сўради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан