Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ИИВ Нукусдаги норозилик видеосига муносабат билдирди
16.06.2020 16:04,  
1216

Ижтимоий тармоқларда тарқалган, фуқарони мажбурлаб олиб кетишга уринган ИИБ ва Миллий гвардия ходимига халқ норозилик билдиргани акс этган видео юзасидан Ички ишлар вазирлиги маълумот берди.

Унда айтилишича, жорий йилнинг 14 июнь куни Нукус шаҳри ҳудудида аҳоли орасида карантин қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш мақсадида Қорақалпоғистон телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария эпидемиологик назорати давлат инспекцияси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими, Миллий Гвардия ҳамда Нукус шаҳар ИИО ФМБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси гуруҳи таянч пункти профилактика инспектори катта лейтенант Р.Бекимбетовлардан иборат гуруҳ, соат 11.30 ларда Нукус шаҳри “Х.Абдамбетов” кўчаси бўйидаги “Эски шаҳар” маҳалласи ҳудудидаги автотураргоҳ атрофида текширув ишлари олиб бораётган вақтларида, шу ерда тўхтаб турган, “Матиз” русумли такси автомашинаси ҳайдовчиси, Нукус шаҳрида яшовчи, 1997 йилда туғилган фуқаро У.М.нинг тиббий ниқобини тақмаган ва такси ҳайдовчилари учун белгиланган махсус комбинезон киймаган ҳолда карантин қоидаларига амал қилмай фаолият олиб бораётганлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан Санитария эпидемиологик назорати давлат инспекцияси ходими суриштирув олиб бормоқчи бўлганда, У.М. ходимларнинг қонуний талабларига бўйсунмасдан, уларга фаол қаршилик кўрсатиб ўзининг ҳаракатлари билан шу ерда бўлган бошқа шахсларнинг эътиборини жалб қилган. Айнан шу ҳолат видеотасвирда акс эттирилган.

Охир-оқибат вазият барқарорлаштирилиб, қоидабузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг тегишли моддалари билан баённома расмийлаштирилган.

Ҳозирда, Нукус шаҳар ИИО ФМБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси гуруҳи таянч пункти профилактика инспектори катта лейтенант Р.Бекимбетовнинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш юзасидан хизмат текшируви тайинланган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан