Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ИИВ: Оҳангаронда маҳбус калтакланмаган
17.02.2021 08:01,  
298

Таҳририят изоҳи: Ишончли манбадан келиб тушган хабарга кўра, Sof.uz сайти 11 феврал куни 48-сон манзил-колонияда жазо муддатини ўтаётган маҳкум Ф.Маюнусовга нисбатган қийноқ қўллангани ҳақида хабар эълон қилган эди. Ички Ишлар вазирлиги Матбуот хизматининг Sof.uz’га маълум қилишича, маҳкумга нисбатан ҳеч қандай тазйиқ қўлланмаган ва маҳкум бу ҳақда ўз тушунтириш хатида ҳам ёзиб берган. Ф.Маюнусов ички тартиб-қоидаларга амал қилмасдан қўл телефонидан фойдаланиб, унда диний маърузаларни тинглагани учун интизомий жазога тортилган.

Sof.uz таҳририяти  хабарни Ички ишлар вазирлигидан маълумот ва изоҳ олмасдан чоп этгани хато бўлганини тан олади ва келгусида барча тарафлардан маълумот олган ҳолда холис ахборот етказиш масаласи алоҳида назоратга олинишини маълум қилади.

Қуйида ИИВ Мaтбуот хизматидан келган хатни эътиборингизга ҳавола этамиз.

“SOF.UZ” интернет сайтида “Оҳангаронда маҳбусни майор ва оперлар калтаклади” сарлавҳали мақола ёритилиб, унда 48-сон манзил-колонияда жазо муддатини ўтаётган маҳкум Ф.Маюнусовга нисбатан тазйиқ бўлганлигига урғу берилган.

Маълумот учун, Жазони ижро этиш тизимидаги муассасаларда жазо муддатини ўтаётган шахслар, содир қилган жиноятидан қатъий назар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, улардан режим талабларига риоя қилиш бирдек талаб қилинади.

Муассасаларда ўрнатилган тартиб қоидаларга риоя қилмай, тартиббузарлик содир қилган маҳкумларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодексининг 105-моддаси талаблари асосида интизомий жазо чоралари қўлланилади.

Мазкур хабар, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармаси томонидан дастлабки ўрганиш натижаларига кўра қуйидагилар маълум бўлди.

Маҳкум Ф.Маюнусовга манзил-колонияда жазони ўташ шартлари, маҳкумларнинг ҳуқуқ-мажбуриятлари, муассаса маъмуриятининг қонуний талабларини бажариш ва интернет тармоғига уланувчи, видео ва овоз ёзишга мўлжалланган уяли алоқа воситасидан фойдаланиш мумкин эмаслиги тушунтирилган. Бироқ, у ички тартиб қоидаларга амал қилмасдан “Samsung NOT 5” маркали телефондан фойдаланган. Шундан сўнг, манзил-колония бошлиғининг қарори асосида интизомий жазога тортилган.

Унинг яширин тарзда фойдаланган уяли алоқа воситаси хотирасида аниқланган диний мазмундаги материалларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тақиқланган ёки тақиқланмаганлигига аниқлик киритиш мақсадида судга оид диншунослик экпертизаси тайинланиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича Қўмитага юборилган.

Маҳкум Ф.Маюнусовдан уяли алоқа воситасини ходимлар томонидан расмийлаштириб олиниши ҳамда интизомий бўлинмага киритиш жараёни билан боғилиқ суриштирув ишлари вақтида, унга колония ходимлари томонидан хеч қандай руҳий ва жисмоний тазйиқ ўтказилмаганлигини ўз тушунтириш хатида маълум қилган. Шунингдек, бирламчи тиббиёт текшируви натижасига кўра унинг баданида бирор-бир тан жароҳати излари аниқланмаган.  

Ҳозирда муассаса маъмуриятига нисбатан туҳмат қилиш ва ёлғон хабарларни тарқатиш сабаблари текширилмоқда.

Жазони ижро этиш муассасаларида маҳкумларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофазаси доимий равишда прокуратура органлари ҳамда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Вакили (Омбудсман) томонидан назорат қилинади.

                                                                 Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан