Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ИИВ Тошкентда "Malibu" хайдовчисига нисбатан ўқ узилгани бўйича изоҳ берди
8.01.2022 10:06,  
762

Жорий йилнинг 7 январь куни, соат тахминан 15.00ларда Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани Янги шаҳар кўчаси бўйлаб 1976 йилда туғилган, кучли даражадаги маст ҳолатида бўлган, фуқаро А.А. бошқарувидаги “Malibu” автотранспорти, шу ерда хизмат ўтаётган ЙҲХ ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмасдан, ўзгаларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф солган ҳолда қочишга уринган.

Ходимлар, ҳайдовчининг ноқонуний ҳаракатлари оқибатида юзага келиши мумкин бўлган оғир оқибатларни олдини олиш мақсадида, белгиланган тартибда ўқ-отар қуролини қўллаганлар.

Натижада автотранспорт воситаси мажбурий тўхтатилиб, ҳайдовчи зарарсизлантирилган. Қурол қўлланилиши натижасида ҳеч ким жароҳатланмаган.

Ҳозирда, мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 219-моддаси (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан