Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ижтимоий тармоқда “Бу ДАН ходимими ёки...?” сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан маълумот
4.02.2021 09:07,  
622

Жорий йилнинг 3 февраль куни ижтимоий тармоқда “Бу ДАН ходимими ёки...?” сарлавҳаси остидаги видео лавҳа тарқалди.

Видео лавҳа ўрганилганда, жорий йилнинг 1 февраль куни соат 23:15ларда, Тошкент шаҳар, Яшнабод тумани, Шаҳрисабиз кўчасида хизмат олиб борган ЙПХ ходими Д.Мусаев томонидан ҳайдовчи М.М. бошқарувидаги “Скутер” транспорт воситасига тўхташ ишораси берилганда, ҳайдовчи ишорага бўйсунмасдан ҳаракатини давом эттирган.

Кўрилган чоралар натижасида, ҳайдовчи ушбу Шаҳрисабз кўчасида ЙПХ ходими Н.Досимов томонидан тўхтатилган.

Суҳбат жараёнида ҳайдовчи спиртли ичимлик истеъмол қилганликда гумонланган ва тиббий текширувга таклиф этилган.

Тиббий текширув хулосасига кўра, ҳайдовчининг мастлик ҳолати тасдиқланган ва ЙПХ ходими Д.Мусаев томонидан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, транспорт воситаси вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилган.

Ўзаро мулоқот вақтида ЙПХ ходими Д.Мусаев ҳайдовчига нисбатан қўл ҳаракатлари ишлатганлик ҳолати видео лавҳада акс этган бўлиб, ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан