Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ижтимоий тармоқлар Трампнинг аккаунтларини нега блоклади?
9.01.2021 17:48,  
188

АҚШнинг амалдаги президенти Доналд Трампнинг аккаунти блокланиши фонида Twitter акциялари 3,77 фоизга пасайиб, 49,54 долларни ташкил қилди, деб хабар берди FOXBusiness.

Twitter «зўравонликка ундаш хавфи» туфайли АҚШ раҳбарининг шахсий саҳифасини блоклаганди. Бироз вақт ўтиб, АҚШ президентининг расмий профили орқали Трамп жим турмаслигини айтиб баёнот берди. Ушбу хабар ижтимоий тармоқ модераторлари томонидан ўчириб ташланди. Трампнинг сайловолди штаби аккаунти ҳам блокланди.

Twitter, Instagram, Facebook ва бошқа ижтимоий тармоқлар Трампнинг профилларига киришни турли муддатга ёпиб қўйди. Бундай чораларга Трампнинг намойишчиларга қилган мурожаатлари сабаб бўлди.

Эслатиб ўтамиз, 6 январ куни улар АҚШ Конгресси биносига ҳужум қилишганди. Трамп уларни «ватанпарвар» деб атади ва сайловлар сохталаштирилганлигини таъкидлади. Аммо кейинчалик у ўз тарафдорларини тинч йўл тутишга чақирди ва уларнинг ҳаракатларини қоралади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан