Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ижтимоий тармоқларда "Ўзбекистонда қонун йўқ" - прокурор қабулига борганлар ғалаён кўтарди" номли видеоёзув тарқалди
29.08.2021 10:31,  
459

Ижтимоий тармоқларда «Ўзбекистонда қонун йўқ», «прокурор қабулига борганлар ғалаён кўтарди» номли видео тарқалди.

Унда айтилишича, Чироқчи туманида 24 августидан 25 август кунига ўтар кечаси фуқаро Абдузоҳид ўғли Абдувоҳидни уриб ўлдириб, ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми «д» бандида кўрсатилган жиноятни содир қилган.

Мазкур жиноятни келиб чиқиши сабабларини кенг жамоатчилик ўртасида муҳокама қилиб, бундай оғир жиноятларнинг вужудга келишини олдини олиш мақсадида 27 август куни «Тарағай» МФЙ ҳудудидаги мактабда туман тўртинчи сектор раҳбари томонидан муҳокама йиғилиши ташкил этилган ва туман ИИБ бошлиғи ва мутасадди ташкилотлар томонидан ўтказилган. Учрашувда прокуратура органлари таклиф этилмаган.

Учрашувда «Лангар» МФЙда яшовчи 21 июнь куни Ж.Н. томонидан ўлдирилгани юзасидан марҳум А.Ж.ни яқин қариндошлари томонидан олиб борилаётган тергов ҳаракатларидан норози бўлиб муҳокама йиғилишига мурожаат қилишга келишган.

Мазкур ҳолат юзасидан марҳум А.Ж. қариндошларининг важлари вилоят прокуратураси томонидан 6 маротаба қабул қилиниб,тергов текширишлари давомида уларнинг важлари текширилиб, тасдиғини топмаган.

Хозирда марҳум А.Ж нинг ўлими юзасидан Ж.Н.га нисбатан ЖКнинг 97-моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда Чироқчи туман прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.Жиноят ишининг тергови вилоят прокурори томонидан назоратга олинган, дейилади ИИБ баёнотида.

Натижалари ҳақида қўшимча хабар қилинади — дейилади Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг матбуот  хизмат хабарида.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан