Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ижтимоий тармоқларда суратлари тарқалган фарғоналик аёл депутатлик номзодидан воз кечди
7.12.2019 21:03,  
2731

Ижтимоий тармоқларда суратлари тарқалган ва Фарғона шаҳар кенгаши депутатлигига Экологик партия томонидан 25-«Марғилон» округидан кўрсатилган номзод, тадбиркор аёл фикридан қайтди ва ўз хоҳиши билан сайловларда иштирок этувчи номзодлар рўйхатидан чиқаришларини сўради. Бу ҳақда ЎзА хабар берган.

Сайлов кодексининг 42-моддасига кўра, шов-шувларга сабаб бўлган аёл шаҳар сайлов комиссиясига 23 ноябрь куни номзодликдан воз кечиш бўйича ариза билан мурожаат қилган. Сайлов комиссиясининг қарорига асосан у номзодлар рўйхатидан чиқарилган.

22 декабрь куни бўлиб ўтадиган парламент ва маҳаллий кенгашларга сайловлар янги қабул қилинган Сайлов кодекси асосида ташкил этилаётган бўлиб, айни кунларда депутатликка номзодларнинг сайловолди ташвиқоти давом этмоқда. Миллий қонунчилигимизда сайловларда депутатликка номзодлар фақат сиёсий партиялар томонидан илгари сурилиши қатъий белгилаб қўйилган. Бу эса, ўз навбатида, ҳар бир партияга катта ҳуқуқ ва имконият бериши билан бирга юксак масъулият ҳам юклайди.

Фарғона шаҳрида ўтказилаётган сайловларга, хусусан, номзодларни кўрсатиш масаласида ҳокимлик аралашмаган бўлиб, 5 та сиёсий партиялар томонидан улар илгари сурилди. Халқ депутатлари шаҳар кенгашига сайлов ўтказувчи комиссиянинг маълум қилишича, 30 та округ бўйича 150 нафар депутатликка номзодлар рўйхатга олинган.

Экологик партия Фарғона шаҳар кенгашининг маълум қилишича, бу шахсни номзод этиб кўрсатиш тўғрисидаги партия қарори бекор қилинган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан