Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Иккаланг ҳам ноинсофсан! — Президент Наманган шаҳар ҳокими ва прокурорига қаттиқ танбеҳ берди
19.02.2021 22:44,  
2048

Халқ депутатлари Наманган вилояти кенгаши сессияси якунлангач, Президент Шавкат Мирзиёев Наманган шаҳридаги Бунёдкор маҳалласига кутилмаган ташрифни амалга оширди.

Давлат раҳбари маҳалладаги қониқарсиз ҳолат сабаб Наманган шаҳри ҳокими Олим Исаев ва шаҳар прокурорига қаттиқ танбеҳ берди.

«Иккаланг ҳам ноинсофсан! Бу ёққа кел, сен, ноинсоф (Исаевга.таҳр). Нима бу, мен сени нега бу ерга олиб келганман? Нима бу? Башарангни қара, мана шу сени башаранг. Икковинг ҳам қандай виждон билан мажлисда ўтирдинг? Қачон одамларнинг дарди билан яшайсан, сен Исаев?», деди Президент. 

Президент Исаевдан қанча вақтдан бери ҳокимлигини сўраган, у эса «10 ой» дея жавоб берган. Давлат раҳбари сектор раҳбарларининг изоҳи ва узрини ҳам эшитди.

«У гапларни мен кўп эшитганман. Агар мен осмондан тушган Президент бўлганимда эди сени гапингга ишонардим», деди Шавкат Мирзиёев.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан