Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Икки кун ичида ҳаво ҳарорати 22 даража совуққача пасайиб кетади — "Ўзгидромет"
22.02.2021 09:09,  
1144

Ўзбекистон Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 23-26 феврал кунлари Ўзбекистон ҳудудига Волга бўйи орқали Россиянинг (Москва вилояти) Европа қисми ҳудудлари устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади.

23 февралда республика бўйича ёмғир ёғади, 24 февралда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда кучли бўлади.

Ҳаво ҳарорати 24 февралда кечаси ва кундузи 2-7° илиқ бўлади, 25-26 февралда ҳарорат кечалари 7-12° совуқгача, кундуз кунлари 2-7° совуқгача пасаяди.

Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида 23 февралда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, 24 февралда ёғингарчилик кутилмайди. 24-25 февралда Қорақалпоғистонда ҳарорат кечалари 17-22° совуқгача, кундуз кунлари 10-15° совуқгача, Хоразм вилоятида кечалари 12-17° совуқгача, кундуз кунлари 5-10° совуқгача пасаяди.

23-25 февралда баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзида эса 25-28 м/с гача кучайиши мумкин

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан