Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Икки оғайнининг қарз устида тортишуви ўлим билан якунланди
27.02.2021 21:40,  
357

39 ёшли Абдусаид П., ва Тоҳир Н.,лар Қарши туман “Чўли ота” массивидаги фермер хўжалигига тегишли 4 гектар ер майдонини ижарага олиб, тарвуз полиз экинини етиштириш мақсадида иссиқхона ташкил қилишади. Тошкент шаҳридан келиб, ушбу иссиқхона шийпонида яшаб ҳамда ишлаб юриб, 2021 йилнинг 23 февраль куни соат 21:00 ларда 39 ёшли Абдусаид П., ва Тоҳир Н.,лар қарз олди-берди муносабатлари юзасидан бир-бирини ҳақорат қилиб жанжаллашиб қолишган. Натижада, Тоҳир Н., Абдусаид П.,нинг устига чиқиб уни ураётган вақтида, Абдусаид П., унинг чап  думба соҳасига ошхона пичоғи билан уриб жароҳат етказган. Натижада Тоҳир Н., шифохонага етиб келгунига қадар вафот этган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар қилди.

Мазкур ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Абдусаид П.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “Д” банди билан билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан