Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Илон Маск дунёнинг энг бой кишисига айланди
7.01.2021 22:44,  
581

Tesla компанияси раҳбари Илон Маск Amazon асосчиси Жефф Безосни ортда қолдириб, дунёнинг энг бой кишисига айланди. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.

7 январ куни Tesla акциялари нархи 796,38 долларгача кўтарилди ва Маскнинг бойлиги 188,5 млрд долларга етди.

2020 йил бошида миллиардернинг бойлиги 27 млрд доллар бўлиб, у дунёнинг энг бой кишилари рўйхатида юқори ўнталикдан ҳам жой олмаганди.

Ўтган йил декабрида Tesla акциялари нархи ошиши ҳисобига унинг бойлиги 7,2 млрд долларга кўпайиб, 128 млрд долларга етган.  

Bloomberg ҳисоб-китобларига кўра, Маскнинг бойлиги ўтган йилнинг 12 ойи давомида тахминан 100 млрд долларга кўпайган. Таъкидланишича, дунёнинг энг бой 500 кишиси орасида ҳеч ким бундай давр ичида ўз бойлигини бунчалик кўпайтира олмаган.

Безос 2017 йилдан буён дунёнинг энг бой кишиси мақомини ҳеч кимга бермай келаётганди. Унинг бойлиги 184 млрд доллар деб баҳоланмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан